Бепул намойишлар, кўргазмалар ва телевизион премьералар – "Ўзбеккино" 8 март муносабати билан акция эълон қилади

Бепул намойишлар, кўргазмалар ва телевизион премьералар – "Ўзбеккино" 8 март муносабати билан акция эълон қилади

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бир қатор премьера ва бепул намойишларни режалаштирган. Хусусан, Ўзбекистон ва Татаристон киноижодкорлари ҳамкорлигида Рашид Маликов ва Ильфат Камалеев томонидан суратга олинган "Сумбул" фильми 6 март кунидан бошлаб катта экранларда намойиш этилади. Фильмни 7-9 март кунлари кинотеатрларда юртимиз хотин-қизлари бепул томоша қилишлари мумкин.

8 март куни режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган "Рангсиз тушлар" фильмининг юртимиз телеканалларида миллий телевизион премьерасини ўтказилади. Фильм бир қатор нуфузли халқаро кинофестивалларда иштирок этган. Бангладешда ўтказилган фестивалда "Энг яхши сценарий" номинация бўйича ғолиб бўлган.

Шунингдек, байрам кунлари сўнгги 10 йилликда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган 10дан ортиқ фильмларнинг телевизион намойиши ҳам бўлади. Улар қаторидан “Паризод”, “Кечиккан ҳаёт”, “Опа”, “Сарвқомат дилбарим”, “Иссиқ нон”, “Саид билан Саида”,  “Тенгиз” каби бадиий фильмлар ва “Оксана Чусовитина”, “Лола Муродова” каби ҳужжатли фильмлар ҳам ўрин олган.
 
Бундан ташқари,  Россия давлат фильм фондидан ноёб негативлари қайтарилган "Келинлар қўзғолони" фильмининг ҳам илк телевизион намойиши бўлиб ўтади.

 5-11 март кунлари эса Агентлик билан ҳамкорликда Ёшлар ижод саройида таниқли ўзбек рассоми, академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Бахтиёр Назаровнинг аёлларга бағишланган "Аёл мадҳияси"  номли кўргазмаси ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!