Беларусга отилган дронларни Украинага НАТО берганми?
Белоруссия ҳудуди узра уриб туширилган Украина дронларининг қолдиқларида НАТО мамлакатларида ишлаб чиқарилган компонентлар бор, деб хабар берди Беларус давлат телеканали. Бу дронларнинг НАТО мамлакатлари муҳандислари иштирокида йиғилганини кўрсатиши мумкин.
Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳудуди устидаги Украина ҳаво нишонлари йўқ қилинганини маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳаво нишонлари 9 август куни Москва вақти билан соат 19:04 да 1,5 км баландликда мамлакат ҳаво мудофааси томонидан тутиб олинган.
Лукашенконинг таъкидлашича, сўнгги кунларда мамлакат ҳарбийлари Украина Қуролли кучларининг ўнлаб разведка маълумотларини қўлга киритган. Шунга қарамай, у фуқароларни Минск Беларус-Украина чегарасида ҳеч қандай тўқнашувга йўл қўймаслигига ишонтирди.