Беларусь президенти: “Европаликлар бизга, Россияга ва Хитойга гибрид урушини олиб боришни мўлжаллаш билан навбатдаги урушга ундамоқда”

Беларусь президенти: “Европаликлар бизга, Россияга ва Хитойга гибрид урушини олиб боришни мўлжаллаш билан навбатдаги урушга ундамоқда”

Европаликларнинг Беларусь билан зиддияти натижасида навбатдаги жаҳон уруши келиб чиқиши мумкин.
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг “Sky News Arabia” ахборот манбасига берган интервьюсида шундай дейилган.

“Европаликлар бизга, Россияга ва ҳатто Хитойга гибрид урушини олиб боришни мўлжаллаш билан нафақат кескин зиддият ўчоғини яратмоқда, балки навбатдаги урушга ундамоқда”, деди Лукашенко.

“РИА Новости” хабарига кўра, Лукашенко “европаликлар” деганда халқларни эмас, нооқилона сиёсат юритувчи сиёсатчиларни назарда тутаётганини қўшимча қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!