Қирқ уч йил - тарихда ҳеч бир аёл ўзи қилмаган жинояти учун Америка қамоқхонасида бунчалик вақт ўтказмаган. Жума куни адолат қарор топди ва Сандра Хемме Ўрта Ғарбдаги аёллар қамоқхонасидан озод қилинди.
Хемме 1980 йилда кутубхоначини пичоқ билан ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ягона далил - маҳкумнинг чин дилдан иқрор бўлиши эди.
Орадан 40 йил ўтиб, иш кўриб чиқилди ва суд Хемменинг айбсиз деган хулосага келди. Июнь қарорида айтилишича, руҳий касалликлар шифохонасида тинч ҳолатда бўлган гумонланувчидан олинган иқрорнома асосан терговчиларнинг саволларига бир бўғинли жавоблардан иборат.
Штат прокурори охиригача Миссури штатидаги учта суд: қуйи суд, апелляция суди, кейин эса Олий суд қарорига қарамай, 43 йил аввал бегуноҳ қамоққа ташланган аёлни озод қилишни истамади. Судья прокурорни судга ҳурматсизлик учун жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилгандан кейингина қамоқхона эшиклари очилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.