Bayraktar эгаси Forbes журналига кўра миллиардерлар рўйхатига киритилди
Американинг Forbes журнали 2024 йил учун сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди. Селчук Байрактар Туркиянинг энг бой одамлари орасида 24-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Day.Az хабар бермоқда.
Турк компаниясининг асосчиси ва эгаси Селчук Байрактар 1,2 миллиард долларлик бойлиги билан Forbes бойлар рўйхатига биринчи марта кирди ва дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 2545-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, компания 1984 йилда Туркия автомобиль саноати учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган.
Компания ҳозирда Bayraktar ҳарбий дронларини ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган. 2023 йилда Baykar Европа, Африка ва Яқин Шарқдаги қатор ҳамкорлар билан тузилган шартномалар туфайли энг йирик мудофаа етказиб берувчига айланди.