Байден ёмон об-ҳаво туфайли самолётда қолиб кетди (ВИДЕО)

Байден ёмон об-ҳаво туфайли самолётда қолиб кетди (ВИДЕО)

АҚШ президенти Жо Байден Делавер штатидаги Янги йилдан сўнг Вашингтонга қайтди. Бироқ президент самолёти кучли қор бўронига тушиб қолган ва бу Америка етакчисининг самолётни ўз вақтида тарк этишига тўсқинлик қилган. Бу ҳақда “Репорт” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, АҚШ президенти ҳайъати Эндрю авиабазасига етиб келиши чоғида қор бўрони кўтарилган. Натижада Америка президенти самолётда ярим соатча қолишга мажбур бўлди. Байден учиш-қўниш йўлаги қордан тозалангач, самолётдан тушишга муваффақ бўлди.

Америка президенти зинапоядан тушгач, кучли шамолдан тебранди ва юзини қўли билан ёпди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!