Байден Россияга таҳдид қилди

Байден Россияга таҳдид қилди

АҚШ етакчиси Жо Байден Россияни тактик ядро ёки кимёвий қурол ишлатишга қарор қилса, “оқибати” билан таҳдид қилди.

Бу ҳақда Байденнинг CBC телеканалига берган интервьюсидаги парчага таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, интервью 18 сентябрь, якшанба куни эфирга узатилади.

Америка раҳбари Вашингтон бундай ҳолатда қандай муносабатда бўлишини айтмади.

"Агар аниқ билсам, сизга айтаман деб ўйлайсизми ... Албатта, сизга айтмайман", деди Байден.

Байден "оқибатлар бўлади" деб ваъда берди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ ядро урушининг йўл қўйиб бўлмаслиги Россиянинг принципиал позицияси эканлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!