Байден Марказий Осиёнинг 5 та давлати раҳбарлари билан ўзининг илк учрашувини ўтказиши мумкин

АҚШ президенти Жо Байден келаси ҳафта Марказий Осиёнинг бешта давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан ўзининг илк учрашувини ўтказиши мумкин.
Бу ҳақда президентнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан брифингда маълум қилди.
Салливанга кўра, учрашув ҳеч бир давлатга қарши қаратилган эмас, гап Қўшма Штатлар ушбу давлатлар билан ҳамкорликда ишламоқчи бўлган ижобий масалалар ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, келгуси ҳафтада Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюришни режалаштиришган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).