Байден: Ғазо Фаластин маъмурияти назорати остида бўлиши керак

Байден: Ғазо Фаластин маъмурияти назорати остида бўлиши керак

АҚШ президенти Жо Байден Ғазо сектори Фаластин маъмурияти назорати остида бўлиши кераклигини айтди.

"Биз тинчликка интилаётган эканмиз, Ғазо ва Ғарбий Соҳил ягона бошқарув тузилмаси остида бирлашиши керак, охир оқибат тикланган Фаластин маъмурияти бошчилигида, биз ҳаммамиз икки давлат ечими йўлида ишлаймиз”, — дейилади Байденнинг ТҳеThe Washington Post нашрига берган интервьюсида.

АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, фаластинликлар Ғазодан мажбуран кўчирилмаслиги, қайта ишғол, қамал, блокада ёки ҳудудни қисқартириш бўлмаслиги керак.

Президент Ғарбий Соҳилда тинч аҳолига ҳужум қилган экстремистларга Қўшма Штатлар визани тақиқлашга тайёрлигини таъкидлади.

Байден, Исроил раҳбарларига мурожаат қилиб, Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонликларни тўхтатиш ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.

Айни пайтда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг “Улар Ғазо сектори устидан тўлиқ хавфсизлик назоратини сақлаб қолиш ниятида” деган сўзлари реакцияларга сабаб бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!