Бахтли оила қуриш сабабларидан бири… (совчилик масаласи)

A A A
Бахтли оила қуриш сабабларидан бири… (совчилик масаласи)

Янги оила барпо қилишга илк қадам совчиликдан бошланади. Совчи – оила барпо қилишдек савобли ва масъулиятли ишни амалга оширувчидир. Шу боисдан совчилик мобайнида икки тараф нималарга эътибор қилиши кераклиги борасида динимиз кўрсатмаларига назар соламиз. 

Совчилик – ёш йигитни ёки қизни никоҳлаш учун бир хонадонга бориш демакдир. Совчилик фақат йигит тарафидан эмас, балки қиз тарафдан ҳам бўлиши мумкин. Совчиликнинг бу икки тури ҳам ўз навбатида икки қисмга бўлинади:
– никоҳланувчининг ўзи совчи бўлиши;
– совчилик учун бошқа бировни вакил қилиши.

Буларнинг ҳаммасини қўшиб айтадиган бўлсак, совчилик тўрт турга бўлинади.

Биринчиси, йигитнинг ўзи совчи бўлиши. Бу ҳолат саҳобаи киромлар орасида ҳам, ундан кейин ҳам кўп бўлган. Халқимизда бу турдаги совчилик урф бўлмаса-да, баъзи ҳолларда эшитиб қоламиз. Бу турдаги совчиликка мисол қилиб Али карромаллоҳу важҳаҳунинг Фотима онамизга совчи қўйганликларини келтиришимиз мумкин.

Иккинчиси, йигит совчилик учун бирор кишини вакил қилиши. Бу турдаги совчилик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида ҳам ҳозир ҳам совчиликнинг энг оммабоп тури бўлгани боис бунга ортиқча изоҳ беришга ҳожат йўқ. Бироқ, шу ўринда бир жиҳатга эътибор қаратишимиз лозим. Совчиликнинг бу турига оид кўплаб ривоятлар мавжуд. Бу ривоятларнинг деярли барчасида вакил бўлган кишилар эркак киши бўлган. Шулардан Билол розияллоҳу анҳунинг ўз укаси номидан, Умар розияллоҳу анҳунинг фарзандлари номидан қилган совчиликлари машҳур. Уларнинг ҳеч қайсиси мол-дунё, келин-куёвнинг сарполари ҳақида оғиз ҳам очмаган. Шу боисдан ҳам аёллар ўрнига эркаклар совчилик қилса, янги оила барпо қилишдек савобли ишга ўзлари бош бўлса арзимас дунё матолари деб кўплаб оилалар бузилиб кетмас эди. Мана шундай қатъият, яхши ният, ихлос билан қурилган оилалардан Умар ибн Абдулазиздек одил инсонлар, Имом Бухорий, Имом Термизийдек забардаст олимлар дунёга келган бўлар эди.

Учинчиси, қиз ёки аёлнинг ўзи совчи бўлиши. Динимизда совчиликнинг бу тури ҳам мавжуд. Бироқ, аёлларнинг шаънини улуғлаш учун бу совчилик деб эмас “таклиф” деб юритилгани ҳамда бизнинг урфимизда бу ҳолат деярли содир бўлмагани учун одамлар мумкин эмас деб ўйлаб қолишган. Бу турдаги совчиликка мисоллар жуда кўп. Хадича онамиз никоҳига олишлари учун ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таклиф қилганликлари ҳам айни ҳақиқат. Аслида, никоҳ ўз умрини бирга ўтказиш учун солиҳ, одоб-ахлоқли, хушфеъл ва салоҳиятли жуфт топиш билан бўлади. Шу боисдан ҳам Хадича онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдаги омонатдорлик, гўзал одоб-ахлоқни кўргани учун аёллигига ҳам, ёшининг катталигига ҳам қараб турмасдан ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таклиф қилдилар. Натижада, бутун инсониятнинг саййида аёлларидан бирига айландилар. Қиёматгача одамлар яхши ном билан, муҳаббат билан, дуолар билан тилга оладиган инсонга айландилар.

Тўртинчиси, қиз ёки аёл номидан вакил кишининг совчи бўлиши. Совчиликнинг бу тури ҳам жуда машҳур. Аллоҳ таолонинг каломи шарифида ҳам совчиликнинг бу тури борасида қуйидагича оят мавжуд:

قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُنْكِحَكَ إِحْدَى ابْنَتَيَّ هَاتَيْنِ عَلَى أَنْ تَأْجُرَنِي ثَمَانِيَ حِجَجٍ

(Шуайб алайҳиссалом) айтди: “Менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман…”  ("Қасас" сураси, 27-оят).

Оятда Шуайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга ўз қизларидан бирини таклиф қилгани келтирилмоқда. Бундай турдаги совчилик ҳам жуда машҳур. Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобалар, қолаверса, кўплаб уламоларимиз ҳаётида ҳам ўз қизлари учун совчи бўлганини учратишимиз мумкин.

Совчилик қандай турларга бўлинишини билиб олдик. Энди мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган ҳолатларини мулоҳаза қилиб кўрсак. Динимизда бирор бир кишининг никоҳи (ёки унаштирув) остида бўлмаган, мусулмон ёки аҳли китоб аёлларга совчи қўйишга изн берилади.

Қуйидаги ҳолатларда эса аёлларга совчи қўйиб бўлмайди:
Бошқа бир мусулмоннинг аёли бўлса;
Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида шундай буюради:
“… Яна, эрли хотинлар… (никоҳи ҳам ҳаром қилинди)…” ("Нисо" сураси, 24-оят).

Бошқа бировга унаштирилган бўлса;
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон киши бошқа бир мусулмон қўйган совчи устига совчи қўйишдан қайтарганлар. Икки совчининг бир вақтда келиб қолиши совчилик устига совчи қўйиш ҳисобланмайди.

Талоқ иддасида ўтирган аёлга;
Бироқ, бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим. Агар аёл талоқ иддасида эмас, балки эри вафот этгани сабабли идда ўтирган бўлса, иддаси вақтида эркак киши унга уйланиш истаги борлиги ҳақида яқин қариндошлари орқали ишора қилиб қўйиши мумкин.

Мушрика аёлга;
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Мушрика аёлларни, то иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг…” ("Бақара" сураси, 221-оят).

Ота-боболаримиз муқаддас динимиз буйруқларини ўз ҳаётига дастурул-амал қилиб олганлар. Бунинг исботини ҳаётнинг турли соҳаларида кўришимиз мумкин. Хусусан, никоҳ борасида ота-боболаримиз диндор ва салоҳиятли бўлишга эътибор қаратганлар.

Ҳар бир мусулмон киши ўз ҳаёт йўлида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаи киромларини ўрнак қилиб олади. Совчилик борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай йўл тутгани барчамиз учун айни муддао.

Шу сабабдан ҳам Али розияллоҳу анҳунинг Фотима онамизга совчи бўлгани воқеасини яна бир бор эсга оламиз.

Мусулмонлар ташвишлари кўпайиб кетганидан Фотима онамиз никоҳи тўғрисида унутилаёзди. Шу боисдан саҳобаи киромларнинг улуғлари Фотима онамиз ёшлари ўтиб бораётганидан хавотирга тушдилар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, Умар розияллоҳу анҳу совчи қўйиб кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рози бўлмадилар. Саҳобаи киромлар Али розияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб Фотима онамизни сўрашини тавсия қилдилар. Али розияллоҳу анҳу эса: “Абу Бакр ва Умардек кишиларга бермадилар-ку, менга қандай қилиб Фотимани беришлари мумкин”, дедилар. Саҳобийлар: “Фотима учун сендан ҳам муносиброқ бошқа бировни кўрмаяпмиз. Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сени жуда яхши кўрадилар, албатта, сенга беради”, дедилар. Қиссани давомини Али розияллоҳу анҳу қуйидагича давом эттирадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Фотимага уйланмоқчи эканим ҳақида айтишни ўйлаб юрдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига бориб, у зотнинг ҳузурларига кирдим. Дилимдаги ўйлаб юрган фикрлар ҳақида айтмоқчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларига қарадим. Шунда у зотнинг салобатлари босиб, хижолатдан юзларим қизарди, тилимга бирор калима ҳам келмай қолди. Менда хижолат ва уятдан шундай ўзгариш бўлдики, бу фақатгина Аллоҳга аён. Жим туриб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар-да, шундай дедилар: “Ҳой, Али, гўёки Фотимани (никоҳингга олмоқни) хоҳлаётганга ўхшайсан-а?!”. Мен: “Ҳа, эй АллоҳнингРасули”, дедим. У зот: “(Уйланиш учун) молинг борми?” дедилар”.

Ҳолбуки, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳунинг бирор нарсаси йўқлигини билар эдилар. Али розияллоҳу анҳунинг қўй жунидан тўқилган бир кийими бўлиб, кечаси ўшанинг устида ухлар, кундузи эса устига ташлаб, ўраниб юрар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна бир бор: “Бирор бир маблағинг борми?!” дедилар. Али розияллоҳу анҳу: “Ҳеч қандай мол-давлатим йўқ, эй, Аллоҳнинг Расули”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўйлаб кўрчи!”дедилар. Али розияллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасамки, менда на дирҳам бор ва на динор. Ҳатто хурмо ҳам, дон ҳам ва ё забиб ҳам йўқ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхшилаб ўйлаб кўр! Ҳеч қандай қурол-аслаҳанг ҳам йўқми?!” дедилар. Али розияллоҳу анҳу: “Икки дирҳамга ҳам етмайдиган совутим бор, мен уни жанг майдонида кийиб юраман”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни келтиришни буюрдилар. Али розияллоҳу анҳу чиқиб, хижолатомуз ҳолда уйга бордилар ва совутларини олиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига қайтиб келдилар. Совутни У зотнинг олдиларига қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу – Фотиманинг маҳридир. У (Фотима) рози бўлди. Сен ҳам уни қабул қилдингми, эй Али!” дедилар. Али розияллоҳу анҳу: “Қабул қилдим”, деди. Шундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Энди Фотима сенинг жуфти ҳалолингдир”, дедилар. Сўнгра Али розияллоҳу анҳу Фотима розияллоҳу анҳони олиб уйга бордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алига: “Тўй дастурхони ёз”, деб буюрдилар. Али розияллоҳу анҳу: “Менинг ҳеч вақоим йўқ, ё Расулаллоҳ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминлар оналарининг уйларига боринглар, бирор егулик сўранглар!”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча аёллари учун алоҳида-алоҳида хоналар қилинган эди. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг бирида ухламоқчи бўлиб ётсалар, хона кичкина ва торлигидан У зотнинг бошлари хонанинг иккинчи тарафига тегиб қолар эди. Саҳобаи киромлар Умму Салама розияллоҳу анҳунинг уйларига бордилар. У ердан бир қанча нон бўлаклари топишди. Оиша розияллоҳу анҳо ҳузурларига бордилар. Оиша онамиз: “Аллоҳга қасамки, менинг олдимда ҳеч бир егулик қолмаган”, дедилар. Зайнаб онамизнинг ҳузурларига бориб, у ердан забиб топдилар. Бошқа бир онамизнинг уйларидан сут топилди. Барча егуликлар тўплангач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уларни менинг олдимга олиб келинглар, барака сўраб дуо қиламан”,дедилар. Сўнгра Али ва Фотималарнинг таомларига барака сўраб дуо қилдилар. Аллоҳнинг изни билан барча одамлар тўйдилар. Али ва Фотима розияллоҳу анҳумолар Аллоҳнинг зикри ила янги оилани барпо эта бошладилар.

Бу қисса ҳақида ортиқча мулоҳаза билдириб ўтирмаймиз. Буни ўқиган барча ўзига нима керак эканини хулоса қилиб олади. Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ, чиройли ҳаёт кечиришимизни насиб этсин.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Россия билан чегарадош икки давлат АҚШ қўшинларини жойлаштиришга тайёр

Бу ҳақда Гитанас Науседа ва Кароль Навроцкий баёнот берган.

2026 йилда дунёда энг йирик ҳарбий ҳаво кучлари

АҚШ замонавий ҳарбий авиация соҳасида ҳали ҳам дунёда энг йирик ҳаво кучига эга давлат сифатида баҳоланмоқда.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Трамп Ҳормуз режасини 50 соатдан сўнг тўхтатди

Маълумотларга кўра, Трамп бу қарорни операция бошланганидан икки кун ўтмасдан қабул қилган.

Нефт нархининг кўтарилиши Россия бюджетида акс эта бошлади – "Коммерсантъ"

Май ойида даромадлар янада кўпроқ ўсиши мумкин: апрел ойида Urals’нинг ўртача нархи аллақачон баррелига 95 долларга етган эди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди