Аввалроқ Сардобадаги фалокат оқибатида 6 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Мавлоновнинг «Дарё»га маълум қилишича, фалокатнинг умумий қурбонлари сони ҳозирча беш нафарни ташкил этмоқда, бир киши бедарак йўқолган.
Қурбонларнинг икки нафари — эр-хотин, улар тошқин вақтида далада бўлган. Уларнинг иккиси ҳам сувда оқиб кетган. Яна бир қурбон — қўл-оёғида ногиронлиги бўлган фуқаро. У уйида бир ўзи қолиб кетган. Яна бир қурбон тошқиндан бир кун аввал Қозоғистондан келган. Бешинчиси қурбон эса Миллий гвардия ходими бўлган. Бедарак йўқолган фуқаро ҳам Миллий гвардия ходими ҳисобланади.
Далада қолиб кетиб қурбон бўлган эр-хотиннинг барча фарзандлари вояга етган. Вояга етмаган фарзандлари етим қолган қурбонлар йўқ.
Бундан ташқари, Фарҳод А. исмли фуқаронинг жасади топилган. Унинг жасади сув тошқини юз берган куни топилган. Мазкур фуқаро касалликдан азият чекаётган бўлган. Унинг жасади Жиззах вилоятига олиб борилиб, дафн қилинган. Унинг сув тошқини оқибатида вафот этган-этмагани юзасидан суриштирув масалалари кетмоқда. У аниқ сув тошқини оқибатида вафот этгани ҳозирча номаълум, у тошқингача вафот этган бўлиши мумкин. Бу қурбон бўйича экспертиза ўтказилмоқда. Унинг ҳақиқатан ҳам сув тошқини оқибатида вафот этгани аниқланса, у ҳам тошқин қурбонлари рўйхатига қўшилади.
Шунингдек, қабристонлар талафот кўргани натижасида яна бир жасад чиққан. У қабристондан чиқиб қолган. Ўтказилган экспертиза маълумотларига кўра, унинг вафот этганига энг ками бир йил, энг кўпи билан беш йил бўлган.
Тошқин оқибатида 152 киши турли даражада тан жароҳати олган, бироқ улар орасида оғир ва ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.