Бартомеу тасдиқлади. Куман «Барса» бош мураббийи

Бартомеу тасдиқлади. Куман «Барса» бош мураббийи

«Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу нидерландиялик мутахассис Рональд Куман тез орада жамоа бош мураббийига айланишини тасдиқлади.

«Бу ҳақда барча ОАВ гапирмоқда. Агар ҳаммаси биз ўйлагандек давом этса, Куман тез орада бош мураббийга айланади ва биз бу ҳақда расман эълон қиламиз. Куманни жуда яхши биламиз. Унга умид боғлаяпмиз», - дейди Бартомеу.

Аввалроқ, «Барселона» Куманни Нидерландия миллий жамоасидан чақириб олиши учун Нидерландия футбол федерациясига 5 миллион евро миқдоридаги товон пули тўлаши ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!