"Барселона" "Челси"га ўйинчи алмашишни таклиф қилди

"Барселона" "Челси"га ўйинчи алмашишни таклиф қилди

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида "Челси"га ҳимоячи алмашишни таклиф қилди, 90min.

Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби америкалик ҳимоячи Сержиньо Дестни испаниялик Маркос Алонсога алмаштиришга тайёр. Британияликлар ҳозирча бу таклифга жавоб бермаган.

31 ёшли Алонсо ўтган мавсумда "Челси" сафида барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 21 ёшли Дест “Барселона” сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!