«Барселона» бош мураббийлигига фаворит номзод маълум бўлди

«Барселона» бош мураббийлигига фаворит номзод маълум бўлди

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ўрнини «Аякс» устози Эрик тен Хаг эгаллаши мумкин.

Catalunya Radio хабарига кўра, тен Хагнинг иш услуби Жоан Лапортга ёқади. Клуб президенти бош мураббий Куманни истеъфога чиқарса, унинг ўрнига айнан Эрик тен Хагни таклиф этмоқчи. У номзод мураббийлар ичида фаворит сифатида айтилмоқда.

Қайд этилишича, 2017 йилдан буён «Аякс» устози сифатида фаолият юритаётган нидерландиялик мураббий ҳам «Барса»дан таклиф тушса, кўриб чиқишга тайёр. Амстердам клуби кейинчалик ўз футболчиларини «Барса»га трансфер қилиш учун ҳам тен Хагни қўйиб юборишга қарши бўлмайди.

Маълумот учун, «Барса» Ла Лигада 7 ўйиндан кейин 12 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!