«Барса» мухлислари Гризманнинг машинасига ҳужум қилишди

 «Барса» мухлислари Гризманнинг машинасига ҳужум қилишди

«Барселона» мухлислари Каталония клубининг базасидан чиқиб кетаётган ҳужумчи Антуан Гризманнга бақириб, унинг машинасига ҳужум қилишди.

Мухлислар франциялик футболчига «Мессини ҳурмат қил!» дея бақиришди ва унга машинасини ҳайдашига халақит беришди. Ҳужумчи бунга ҳеч қандай муносабат билдирмади ва кетиб қолди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гризманнинг собиқ агенти Эрик Олатс Месси ва жамоанинг бошқа етакчилари Антуанни илиқ кутиб олишмагани, унга клубга мослашишда халақит беришгани ҳақида гапирди. Бунга жавобан Лионель «Барса»даги ҳамма муаммоларга сабабчи бўлишдан чарчадим», деди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!