- Банкка қўйилган омонатни мижоз ўз хоҳишига қараб, чиқим қилиши мумкинми? Агар муддатидан олдин фойдаланса, омонат фоизи қандай бўлади?
- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 763-моддасида омонатчига омонат суммаси учун банк омонати шартномасида белгиланадиган миқдорда фоизлар тўлаши қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 762-моддасига асосан, агар омонатчи муддатли ёки бошқа омонатни, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёҳуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб олиш ниятида бўлса, бу қарорини омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин банкни хабардор қилиши шарт.
Муддатли ёки бошқа омонат (талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно) муддат тугагунга қадар ёҳуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат фоизлари тўланмайди.
Шундан келиб чиқиб, мижоз банкни хабардор қилган ҳолда, омонатни тўлиқ ёки қисман олиши мумкин, ушбу ҳолатда омонат учун ҳисобланадиган фоиз ставкаси бўйича шартлар банк ва омонатчи ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилади.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдони учун 200 минг олаётганда қўлга олинган.
Ўндан ортиқ давлат, жумладан Миср, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳаккабининг баёнотларини “хавфли ва адоватни қўзғатувчи” таҳдид сифатида баҳолади.
Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.
The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.