Банкка ҳужум қилган босқинчи таниқли хонанда аёлни олиб келишларини талаб қилди

Банкка ҳужум қилган босқинчи таниқли хонанда аёлни олиб келишларини талаб қилди

Москва полицияси "Альфа-банк" филиалларидан бирига бостириб кирган эркакни қўлга олди.

Босқинчи сохта бомба ташлаган, деб хабар беради “Интерфакс”. У идорага озиқ-овқат етказиб берадиган компания курьери сифатида кириб, бинони миналаштирганини айтган. У мижозлардан бирини гаров сифатида тутиб турган, аммо махсус кучлар уни зарарсизлантиришган ва қўлга олишган.

Дастлабки версияга кўра, эркак кредит қарзлари туфайли банкка ҳужум қилган.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида айтилишича, аввалига йигит унга пул кераклигини, кейин эса "ҳақиқатга муҳтож" эканлигини айтган, кейин эса таниқли қўшиқчи Ольга Бузовани олиб келишларини талаб қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!