Бангладешда сув тошқини туфайли 42 киши ҳалок бўлди

Бангладешда сув тошқини туфайли 42 киши ҳалок бўлди

Соғлиқни сақлаш хизматлари бош бошқармаси маълумотларига кўра, шимоли-шарқдаги Силҳет минтақасида 21 киши, шимолий ва марказий Мименсингҳ минтақасида 18 киши ва шимолий Рангпур минтақасида 3 киши ҳалок бўлган.

Сўнгги 3 кун ичида қайд этилган ҳудудларда давом этган сув тошқинлари туфайли 3400 дан ортиқ киши сувдан юқадиган касалликларга чалинган.

Сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда гуманитар инқироз юзага кела бошлади. Озиқ-овқат ва ичимлик суви тарқатишда армия, денгиз флоти ва ҳаво кучлари ҳам иштирок этди.

Фақат Силхет вилоятидаги 56 минг гектар шолизорга зарар етказган сел бошқа вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги майдонларига ҳам зарар етказди.

Тошқин автомобил ва темир йўлларга ҳам жиддий зарар етказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!