Балет мураббийи 16 ёшли раққоса қизни зўрлашда айбланмоқда

Балет мураббийи 16 ёшли раққоса қизни зўрлашда айбланмоқда

АҚШда Перм опера ва балет театрининг собиқ раққоси Иван Порошин номусга тегишда айбланди. Техас балет мактабининг 16 ёшли ўқувчиси ўзини қурбон деб ҳисобламоқда, деб ёзади ProPerm.ru нашри.

Қизнинг сўзларига кўра, Аризонадаги Sonesta Suites меҳмонхонасида раққос уни жинсий алоқага мажбурлаган ва ўлдириш билан таҳдид қилган. Мураббийнинг синглиси Елена Порошина акаси қизга фақат балет ёрдамини кўрсатди, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, тергов жараёнида балет раққосига адвокат ва таржимон берилмаган, иқрорнома таржимадаги қийинчиликлар туфайли хатолик билан олинган. Қариндошлари у билан тўртинчи ойдан бери боғланишга ҳаракат қилишмоқда.

Маълумки, Порошиннинг рафиқаси ва янги туғилган фарзанди бор.

Иван Порошин 2001 йилда Перм балет мактабини тамомлаган. Шундан сўнг у Перм опера ва балет театрида ишлади, икки марта "Олтин ниқоб" мукофоти ва Диагилев мукофоти лауреати бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!