Азиза Ёкубова ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди!

Азиза Ёкубова ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди!

Хабарингиз бор, айни кунларда Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада -50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёкубова чорак финалда италиялик Жиордана Соррентинони мағлубиятга учратди ва ярим финалга чиқди.

Қайд этиш лозимки, Азиза ушбу ғалабаси орқали ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди. Ҳали Ўзбекистон вакиласи аёллар (катталар) ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалга чиқмаганди. Бу дегани — Азиза Ёкубова ўзи учун ЖЧ медалини нақд қилди.

Маълумот учун: Туркияда ўтказилаётган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 20-майга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!