Аёл кишини ечинтириб видеога олган ИИБ ҳодимига 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин

Аёл кишини ечинтириб видеога олган ИИБ ҳодимига 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин

Бугун, 14 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни давом этди.

“Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш), 2-қисми “а” ва “з” бандларида ҳамда 241-1 моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Санъат Умаровга нисбатан суд жараёни бўлиб ўтмоқда”, - деди суд вакили.

Ўтган вақт давомида айблов хулосаси ўқиб эшиттирилди, судланувчи С. Умаров ва жабрланувчи Н. Тошматованинг кўрсатмалари тингланди.

Суд тергови ўтказилиб, унда гувоҳлар сўроқ қилинди. Суд жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров ўғирликда гумон қилинган аёлни ИИБ биносида таҳқирлагани тасвирланган лавҳа интернетда тарқалган ва катта шов-шувга сабаб бўлган.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!