Ҳукуматнинг 2025 йил 28 ноябрдаги қарорига мувофиқ, автотранспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш ва уларга экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди.
Эндиликда тоифа ишлаб чиқарувчи белгилаган экологик синф асосида белгиланади:
➖ бензин ва газда ҳаракатланувчи “Евро-2” ва ундан юқори;
➖ дизельда эса “Евро-4” ва ундан юқори синфдаги автоуловлар “тоза” тоифага киритилади;
➖ пастроқ синфдагилар эса “ўрта” ёки “зарарли” тоифага ажратилади.
Гибрид, муқобил ёқилғида ҳаракатланувчи, шунингдек ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган автомобиллар ҳам “тоза” тоифага киради.
Рўйхатга олиш жараёнида автоуловларга уларнинг тоифасига мос “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” экостикерлар Давлат ЙҲХХ бўлинмаларида берилади.
Автотранспорт эгалари ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун ИИБнинг расмий веб-сайти ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин. Стикерлар муддатсиз берилади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.