Астма COVID-19 қарши ишончли қалқон бўлиши мумкин

Астма COVID-19 қарши ишончли қалқон бўлиши мумкин

Россия Фанлар академияси академиги Александр Караулов астма инсонни коронавирусдан ҳимоя қила олувчи омил бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

“Немис, хитой ва америкалик ҳамкасбларимиз билан биргаликда аллергик астманинг COVID-19га қарши ҳимоя омили сифатидаги ролини ўрганмоқдамиз. Аллақачон ушбу мавзуда юқорида келтирилган назариянинг жиҳатлари батафсил кўриб чиқилган илмий шарҳ тайёрланган бўлиб, нашр этиш учун тақдим этилган", дейди академик "Известия" нашрига берган интервьюсида.

Олимларнинг фикрига кўра, астма барча аллергияга чалинган инсонларда мавжуд бўлган ўзига хос яллиғланиш тури бўлмиш - Тh-2 воситачиси ҳисобига коронавирусдан ҳимоя қилувчи омилга айланиши мумкин.

Карауловнинг таъкидлашича, иммунитет реакциясининг айнан шу йўналишда қутбланиши аллергик астма билан касалланган беморларни коронавируснинг оғир шакли ҳамда ўлимдан ҳимоя қилади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!