Асака туман прокурори ўринбосари 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Кун.уз” хабар бермоқда.
2024 йилнинг февралида Асака тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси собиқ ходими Асака тумани прокурори ўринбосари орқали мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб, тергов ҳаракатлари давомида аниқланган зарар суммасини қайта назорат-ўлчов тадбирлари ўтказиш орқали камайтириб бериш эвазига айбланувчининг яқинларидан 15 минг доллар олаётган вақтидақўлга тушганди.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, қамоққа олинган.
Мазкур иш юзасидан суд ҳукмига кўра, собиқ ИИБ ходими Ҳ.А. Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Иш доирасида судланган собиқ Асака туман прокурори ўринбосари С.Ҳ. ҳам Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилган. У 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Суд ҳукмидан кўринишича, С.Ҳ. айбига иқрор бўлмаган ва бутунлай айбсиз эканини айтган. “Кун.уз”га мурожаат қилган С.Ҳ.нинг яқинлари ишни тергов қилган Андижон вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Н.О. далилларни қалбакилаштирганини айтмоқда.
Жумладан, тезкор тадбирдан ёзиб олинган сўзлашувлар аудиосининг стенограммасида Асака туман прокурори ўринбосарининг тилидан чиқмаган сўзларни киритиб, уни айблаш учун далил сифатида фойдаланган, дейилади мурожаатда.
Ҳозирда С.Ҳ. томонидан апелляция тартибида шикоят киритилган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.