«Asaka bank» Юнусобод филиалида "майдаланган" 29 минг евро қалбаки экан!

«Asaka bank» Юнусобод филиалида "майдаланган" 29 минг евро қалбаки экан!

Ўзбекистонлик фуқаро банкда 29 минг евро қалбаки пулни айирбошлагани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Департаментнинг Миробод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда, банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро А.З. томонидан АТБ Asaka bank Юнусобод филиалига миллий валютага айрибошлаш учун тақдим этилган 58 дона 500 евро купюралик, жами 29 минг евро пул маблағлари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!