Арманистон президенти маъмурияти раҳбари лавозимидан кетди

Арманистон президенти маъмурияти раҳбари лавозимидан кетди

Арманистон президенти маъмурияти раҳбари Эмиль Тарасян ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.

«Эмиль Тарасян Арманистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари лавозимидан озод этилсин», — дейилади Арманистон президенти фармонида.

Фармонни президент Армен Саркисян истеъфога чиқишини эълон қилишдан аввал имзолаган.

Якшанба куни Арманистон президенти Армен Саркисян истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, «президентда мамлакат ва миллат учун ҳозирги оғир даврда ички ва ташқи сиёсатнинг фундаментал жараёнларига таъсир ўтказиш учун зарур воситалар мавжуд эмас».

Арманистонда республика Конституциясига мувофиқ муддатидан олдин президентлик сайловлари февраль ойининг ўрталарида ўтказилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!