Арманистон пойтахтида Пашинян ҳукуматига қарши навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтди

A A A
Арманистон пойтахтида Пашинян ҳукуматига қарши навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтди

Никол Пашинян ҳукуматининг сиёсатига қарши юзлаб одамлар Ереван марказидаги Республика майдонида митингга тўпланишди. Майдон яқинида жойлашган ҳукумат бинолари хавфсизлик кучлари томонидан қўриқламоқда.

Митинг бошланишидан аввал мухолифат етакчиси, Арман апостол черкови архиепископи Баграт Галстанян Баграт ижтимоий тармоқдаги саҳифасида рус ва инглиз тилларида мурожаат эълон қилди.

"Арманистоннинг амалдаги ҳукуматининг сиёсати фақат ёлғонга асосланган ва жараёнларнинг соғлом мантиғини бузмоқда. Конституция ва қонунларни оёқ ости қилиб, Арманистон хавфсизлигига янги таҳдидларни келтириб чиқармоқда. Бизнинг эътиқодимиз - демократия! Инсон ҳуқуқларини ростакамига ҳимоя қилиш!", — дейилган Галстаняннинг мурожаатида


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!