Арафа куни рўза тутишнинг фазилати

A A A
Арафа куни рўза тутишнинг фазилати

Арафа куни фазилати, бу кунда дуо қилиш, рўза тутиш ва бошқа солиҳ амалларни қилиш ҳақида ҳадиси шарифларда мукаммал кўрсатмалар келган. Қуйидаги биз бу улуғ кунда рўза тутиш борасида келган баъзи ривоятларни кўриб чиқамиз.

عَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ عَنْ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ أَنَّ عَائِشَةَ أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ كَانَتْ تَصُومُ يَوْمَ عَرَفَةَ. رَوَاهُ مَالِكٌ وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.

     Яҳё ибн Саид Қосим ибн Муҳаммаддан ривоят қилишича, уммул мўминин Оиша розийаллоҳу анҳо Арафа куни рўза тутарди (Молик ва Ибн Абу Шайба ривояти). Оиша розийаллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан жуда кўп ҳадис ривоят қилганлар. Бу ривоятда айтилишича, Оиша онамиз Арафа куни рўза тутардилар. Бу иш Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам амалларига мувофиқ эканида шубҳа йўқ.
    Оиша онамиз Арафа куни рўзасини афзал билишлари бошқа ривоятларда ҳам айтилган. Масруқ Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилади: “Мен учун рўза тутадиган кунларнинг энг севимлиси Арафа кунидир” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да ривоят қилган).

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ.

    Абу Қатодадан ривоят қилинишича, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади!” деганлар (Муслим, Термизий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти).
     Ушбу ривоятда банда Арафа куни рўза тутиш билан икки йиллик гуноҳлардан фориғ бўлиши айтилмоқда. Бу ҳам мазкур кунда тутиладиган рўзанинг нақадар фазилатли эканидан далолатдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “умид қиламан”, дейишлари ўша ишнинг бўлиши аниқлигини билдиради. Уламолар бу ерда кичик гуноҳларнинг мағфират қилиниши назарда тутилмоқда, дейишган. Бу Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабининг фикри. Катта гуноҳлар кечирилиши учун тавба шартдир.
     Банданинг ўтган гуноҳлари кечирилиши тушунарли. Аммо ҳали содир этмаган гуноҳлари қандай кечирилади, деган саволга уламолар қуйидагича жавоб беришган: “Аллоҳ таоло уни гуноҳлардан сақлайди ёки гуноҳларига каффорат бўладиган даражада савоблар беради ёки ҳақиқатан содир этилмаган гуноҳлар аввалдан мағфират қилинади”.

وَعَنْ قَتَادَةَ بْنِ النُّعْمَانِ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ صَامَ يَوْمَ عَرَفَةَ غُفِرَ لَهُ سَنَةٌ أَمَامَهُ وَسَنَةٌ بَعْدَهُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ لِغَيْرِهِ.

      Қатода ибн Нўъмондан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Арафа куни рўза тутса, келаси ва ўтган йилги гуноҳлари мағфират қилинади”, деганларини эшитганман” (Ибн Можа ривояти. Ривоят санади саҳиҳ лиғойриҳий).
    Мана шу ривоятда ҳам Арафа куни тутилган рўза банданинг икки йиллик гуноҳлари кечирилишига сабаб экани айтилмоқда. Маълумки, ҳадисда кичик гуноҳлар назарда тутилган. Имом Нававий “Саҳиҳи Муслим”га ёзган шарҳида: “Бунда кичик гуноҳлар мағфират қилинади. Агар кичик гуноҳлар бўлмаса, кабира гуноҳлар енгиллаштирилади”, деган.

وَعَنْ أَبِي قَتَادَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ لَهُ رَجُلٌ: أَرَأَيْتَ صِيَامَ عَرَفَةَ قَالَ: أَحْتَسِبُ عِنْدَ اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الْمَاضِيَةَ وَالْبَاقِيَةَ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ أَرَأَيْتَ صَوْمَ عَاشُورَاءَ قَالَ: أَحْتَسِبُ عِنْدَ اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

    Абу Қатодадан ривоят қилинишича, бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Арафа куни рўзасининг қандай фазилати бор?” деди. У зот: “Мен Аллоҳдан умид қиламанки, у ўтган ва келаси йилги (гуноҳлар)га каффорат бўлади”, дедилар. Шунда ўша киши: “Эй Расулуллоҳ, Ашуро куни рўзасининг фазилати-чи?” деди. У зот: “Мен Аллоҳдан умид қиламанки, у бир йиллик (гуноҳлар)га каффорат бўлади”, дедилар (Аҳмад ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Демак, Арафа ва Ашуро куни рўзаси фазилати ҳақидаги ҳадис айтилишига бир кишининг бу ҳақида савол бериши сабаб бўлган.

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

   Оиша розийаллоҳу анҳо шундай деган: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси минг кунлик рўза кабидир”, деб айтардилар” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да ривоят қилган. Ривоят санади заиф). Юқорида Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлиши айтилган эди. Бу ерда эса мазкур куннинг рўзаси минг кунлик рўза савобига тенг экани айтилмоқда. Минг кун деярли уч йилга тенг. Демак, қайси банда Арафа куни ихлос билан Аллоҳдан савоб умидида рўза тутса, икки йиллик гуноҳлардан фориғ бўлиш билан бирга деярли уч йиллик рўзанинг савобига эришади. Бунинг биз билмаган бошқа манфаатлари ҳам борлигига шубҳа йўқ.

عَنْ سَهْلِ بْنِِ سَعْدٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ صَامَ يَوْمَ عَرَفَةَ غُفِرَ لَهُ ذَنْبُ سَنَتَيْنِ مُتَتابِعَتَيْنِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَأَبُو يَعْلَى وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَعَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

     Саҳл ибн Саъд розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким Арафа куни рўза тутса, кетма-кет икки йиллик гуноҳлари мағфират қилинади” (Табароний, Абу Яъло, Ибн Абу Шайба ва Абд ибн Ҳумайд ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). Демак, Арафа куни тутилган рўза кетма-кет икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Ибн Ҳиббон “Савоб”да ва Ибн Нажжор “Тарих”да Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Тарвия куни рўзаси бир йиллик гуноҳларга каффоратдир. Арафа куни рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффоратдир”. “Тарвия куни” Зулҳижжанинг 8-куни бўлиб, бизнинг юртда “ёлғон арафа”, дейилади.

وَعَنْ أَبِي حَرِيزٍ أَنَّهُ سَمِعَ سَعِيدَ بْنَ جُبَيْرٍ يَقُولُ: سَأَلَ رَجُلٌ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ فَقَالَ: كُنَّا وَنَحْنُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَعْدِلُهُ بِصَوْمِ سَنَتَيْنِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

    Абу Ҳарийздан ривоят қилинишича, у Саид ибн Жубайрнинг шундай деганини эшитган экан: “Бир киши Абдуллоҳ ибн Умардан Арафа куни рўзаси ҳақида сўради. Шунда у: “Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида уни икки йиллик рўзага тенг билар эдик”, деди” (Табароний ривояти. Ривоят санади ҳасан). Демак, бу борада келган ривоятларни умумлаштирсак, Арафа куни рўзасининг қуйидаги фазилатлари маълум бўлади:

1. Арафа куни рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади;

2. Бу кунда тутилган рўза минг кунлик рўза савобига тенг.

     Арафа куни рўзасининг бор фазилати шундан иборат эмас. Бунинг биз билган ва билмаган бошқа манфаатлари ҳам бор. Ихлос билан Аллоҳдан савоб умидида рўза тутган банда, жуда кўп ажр-савоб ва фойдаларга эришади. Юқорида Арафа куни рўзаси фазилати ҳақида келган ривоятларни кўриб чиқдик. Бу ҳажга бормаганларга тааллуқли. Ҳажга борганлар, аниқроғи Арафотда турганлар рўза тутмайдилар. Бу ҳақида ҳам етарлича ривоятлар келган.

عَنْ عِكْرِمَةَ قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى أَبِي هُرَيْرَةَ فِي بَيْتِهِ فَسَأَلْتُهُ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ بِعَرَفَاتٍ فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ بِعَرَفَاتٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

    Икримадан ривоят қилинади: “Мен Абу Ҳурайранинг уйига кирдим ва Арафа куни Арафотда рўза тутиш ҳақида сўрагандим, Абу Ҳурайра: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа куни Арафотда рўза тутишдан қайтарганлар”, деди” (Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Хузайма ва Табароний ривояти. Ривоят санади заиф).  Демак, ҳажга бормаганлар Арафа куни рўза тутишлари мумкин. Ҳаж қилаётганлар эса Арафотда турганда рўзадор бўлишдан қайтарилганлар. Бунинг сабабларидан бири, ўша куни Арафотда дуо-илтижолар қилинади. Рўза тутган банда кўп дуо қилишга ожизлик қилиши мумкин. Бунинг бошқа ҳикмати Аллоҳгагина аён. Биз ўзимизга буюрилган ишни бажарсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
   Ҳожи Арафотда рўза тутиши борасида уламолар турли фикрларни айтишган. Жумладан, ал-Хаттобий: “Бу вожибликни билдирувчи қайтариқ эмас, балки ҳаждагилар Арафа куни рўза тутмасликлари мустаҳабдир. У зот ҳаж қилаётган одам дуога заифлик қилиши ва бу муборак мақомда қийинчиликка учрамаслиги учун рўза тутишдан қайтарганлар. Аммо ким ўзида куч топа олса, Арафотда турган ҳолида ҳам рўза тутиши афзалдир. Зеро Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа кунининг рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини маълум қилганлар”, деган.
    Ривоятларда келишича, Усмон ибн Абул Ос ва Ибн Зубайрлар ҳажда рўза тутишган. Аҳмад ибн Ҳанбал: “Агар қодир бўлса, рўза тутади. Агар заифликдан қийналса, рўза тутмайди”, деган. Исҳоқ ҳожининг рўза тутиши мустаҳаблигини айтарди. Ато эса: “Мен қишда рўза тутаман. Аммо ёзда тутмайман”, деган. Шунингдек, Молик, Суфён Саврий ва Шофеъий ҳожининг рўза тутмаслигини ихтиёр қилишган.
    Шавконий: “Ҳадислардан умумий хулоса чиқарадиган бўлсак, бу кунда рўза тутиш ҳар бир кишига мустаҳабдир. Арафотдаги ҳожига макруҳдир. Бундан ҳикмат шуки, у Арафа куни дуо, зикр, ҳаж амалларига куч топа олмаслиги мумкин. Айтилишича, Арафа куни Арафотда тўпланганлар учун байрамдир”.

حَدَّثَنَا سَالِمٌ قَالَ: سَمِعْتُ عُمَيْرًا مَوْلَى أُمِّ الْفَضْلِ عَنْ أُمِّ الْفَضْلِ: شَكَّ النَّاسُ يَوْمَ عَرَفَةَ فِي صَوْمِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَبَعَثْتُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِشَرَابٍ فَشَرِبَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

    Бизга Солим ривоят қилади: “Мен Умму Фазлнинг мавлоси Умайр Умму Фазлнинг: “Арафа куни одамлар Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза тутганлари ҳақида шубҳага боришди. Шунда мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга ичимлик юборгандим, у зот ўша ичимликни ичдилар”, деганини эшитганман”, деди” (Бухорий ривояти).
    Ушбу ривоятга кўра, Арафотда Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўза тутган ёки тутмаганлари ҳақида ихтилоф қилинган. Шунда Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг онаси Умму Фазл розийаллоҳу анҳо бир идишда сут юборади ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан ичадилар. Натижада ҳамма ихтилоф ва гап-сўзларга чек қўйилади. Шундан ҳам маълум бўладики, ҳаж қилаётган ҳожи Арафа куни рўза тутмайди.

وَعَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَفْطَرَ بِعَرَفَةَ وَأَرْسَلَتْ إِلَيْهِ أُمُّ الْفَضْلِ بِلَبَنٍ فَشَرِبَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

    Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа куни рўза тутмаганлар. Умму Фазл у зотга сут юборганида у зот уни ичганлар (Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Бу ерда ҳам Арафа куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадорликлари ҳақидаги ихтилоф у зот Умму Фазл томонидан олиб келинган сутни ичишлари билан барҳам топгани зикр қилинмоқда.

وَعَنْ ابْنِ أَبِى نَجِيحٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: سُئِلَ ابْنُ عُمَرَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ فَقَالَ: حَجَجْتُ مَعَ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمْ يَصُمْهُ وَحَجَجْتُ مَعَ أَبِى بَكْرٍ فَلَمْ يَصُمْهُ وَحَجَجْتُ مَعَ عُمَرَ فَلَمْ يَصُمْهُ وَحَجَجْتُ مَعَ عُثْمَانَ فَلَمْ يَصُمْهُ وَأَنَا لاَ أَصُومُهُ وَلاَ آمُرُ بِهِ وَلاَ أَنْهَى عَنْهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

      Ибн Абу Нажийҳ отасидан ривоят қилади: “Ибн Умардан Арафа куни рўзаси ҳақида сўралди. Шунда у: “Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳаж қилдим. У зот (ҳажда) рўза тутмадилар. Кейин Абу Бакр билан ҳаж қилдим. У киши ҳам рўза тутмади. Умар билан ҳаж қилдим. У ҳам рўза тутмади. Усмон билан ҳаж қилганимда ҳам у киши (ҳаж вақтида) рўза тутмади. Мен ушбу кун рўзасини тутмайман, унга буюрмайман, лекин ундан қайтармайман ҳам”, деди” (Термизий, Доримий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
    Ибн Умарнинг: “Мен ушбу кун рўзасини тутмайман, унга буюрмайман, лекин ундан қайтармайман ҳам” деган гапи ал-Хаттобийнинг “Бу вожибликни билдирувчи қайтариқ эмас, балки ҳаждагилар Арафа куни рўза тутмасликлари мустаҳабдир” деган қавлини қувватлайди.
    Мана шу ва бу бобда келган ривоятлардан хулоса қилган уламолар, ҳаж қилаётган одам Арафа куни рўза тутмаслиги мустаҳабдир, дейишган. Бироқ, ҳажда бўлмаганлар Арафа куни ният ва ихлос билан рўза тутсалар, жуда кўп яхшилик қозонадилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Хориждан наслдор қорамолларни олиб кириш ҚҚСдан озод этилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Россиялик собиқ футболчи ЖЧда Ўзбекистондан нималар кутаётганини айтди

СССР терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кутаётган натижаларни айтиб ўтди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

Мерцни "Орешник"нинг янги зарбаларига жавобан Украинага TAURUS ракеталарини тақдим этишга ундашди

Агар биз сайловдан олдин Фридрих Мерцни тўғри тушунган бўлсак, унда Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш вақти келди

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.