АҚШнинг Киев режимига молиявий ёрдами қарши ҳужум натижаларига боғлиқ бўлади

АҚШнинг Киев режимига молиявий ёрдами қарши ҳужум натижаларига боғлиқ бўлади

АҚШнинг Киев режимига молиявий ёрдами қарши ҳужум натижаларига боғлиқ бўлади, деб ёзади Американинг Politico сиёсий нашри.

Мақолада айтилишича, агар Украина умидларни оқламаса, молиялаштириш тўхтаб қолиши мумкин. Кейин эса можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириқлар янграй бошлайди.

"АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Украинадаги можарони келажакда қўллаб-қувватлаш ва президент Жо Байденнинг глобал обрўси - Украина қарши ҳужумининг муваффақиятига боғлиқ эканлигига ишончи комил", - дейди шарҳловчилар Жонатан Лемир ва Александр Уорд.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми Вашингтон учун алоҳида аҳамиятга эга. Оқ уй Киев режимининг хатолари Конгрессдаги республикачиларга мудофаа харажатларини ошириш бўйича барча уринишларни бекор қилиш учун баҳона бўлишидан хавотирда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!