АҚШнинг Филаделфия шаҳридаги отишмада икки полициячи яраланди

АҚШнинг Филаделфия шаҳридаги отишмада икки полициячи яраланди

Филаделфия шаҳрида (АҚШнинг Пенсилвания штати) отишма вақтида икки нафар полициячи жароҳат олди , деб хабар берди NBC маҳаллий полицияга таяниб.

Отишма АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган байрамона пиротехника намойиши вақтида юз берди, уни ўн минглаб аҳоли томоша қилди.

Отишмадан кейин одамлар ваҳима ичида воқеа жойидан қочиб кетишган, тиқилинч юзага келган, дейилади хабарда.

Ок бўйича маълумотлар ва бошқа тафсилотлар берилмаган. “Ҳеч ким ҳибсга олинганга ўхшамайди”, — дейилади телеканал хабарида.

Аввалроқ отишма Чикаго яқинидаги Хейланд-Парк шаҳрида ҳам байрам паради вақтида содир бўлгани хабар қилинганди. Камида олти киши ҳалок бўлди, 24 киши яраланди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари отишмада гумон қилинаётган Роберт И. Кримони ҳибсга олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!