АҚШда йиллик инфляция 3,1 фоизгача пасайди
![АҚШда йиллик инфляция 3,1 фоизгача пасайди АҚШда йиллик инфляция 3,1 фоизгача пасайди](/photos/news/x3SD3Zz8dLHeO0U.png)
Январь ойида АҚШдаги истеъмол нархлари бир ой олдинги 3,4 фоизга нисбатан йиллик ҳисобда 3,1 фоизни ташкил қилди.
Бу ҳақда мамлакат Меҳнат вазирлигининг пресс-релизида маълум қилинган.
Ойлик ҳисобда нархлар декабрь ойида 0,2 фоизга ошган, январь ойида эса бу кўрсаткич 0,3 фоиз бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).