АҚШда тажриба ҳайвонлари ташилган контейнердан хавфли вируслар билан юқтирилган маймун қочиб кетди. Пенсильвания штатида гепатит C, герпес ва коронавирус билан зарарланган тажриба маймунларини ташиётган юк машинаси ағдарилиб кетди.
Бешта вирус юқтирилган маймун воқеадан кейин тез орада топилди, бирок биттаси ҳануз эркинликда. Ҳалокатдан сўнг у автомобиль йўлини кесиб ўтиб, ўрмон ичкарига кириб кетган.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, бу ҳайвон соғлиқ учун хавф туғдиради, жуда тажовузкор бўлиши мумкин ва одамларга ҳужум қилиши эҳтимолдан холи эмас.
Юк машинаси Флоридадаги Тулейн университетидан тадқиқот лабораториясига йўл олган эди. The Irish Sun нашрининг ёзишича, ҳайдовчи “хавфли биоматериал” ташиётганини билган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.