Жорж Стинней АҚШда ўлимга ҳукм этилган энг ёш инсон эди.
У электр токига уланган стол орқали қатл этилганида 14 ёшда бўлган. У суд жараёнида ва ижро кунига қадар ўзининг айбсизлигини даъво қилиб, ҳар доим қўлида Инжил олиб юрарди.
Жорж 11 ёшли Бетти ва 7 ёшли Мери исмли оқ танли қизларни ўлдиришда айбланган.
Ўша пайтда судяларнинг ҳаммаси оқ танли эди. Суд фақат икки соат давом этди ва 10 дақиқадан сўнг жазо ҳукми ўқиб эшиттирилди. Ўша пайтда боланинг оиласини қўрқитиб, шаҳардан ҳайдаб чиқаришганди.
Ижродан олдин Жорж, ота-онасини кўрмасдан 81 кун яшади. Шаҳардан 80 километр узоқдаги ҳужрада ёлғиз тутқунликда сақланди. Ота-онасининг ва адвокатнинг иштирокисиз ёлғиз эди.
Сўнг бошига 5,380 волт электр токи берилди.
Ниҳоят 70 йил ўтиб, айбсизлиги Жанубий Каролиналик судя томонидан исботланди. Бола айбсиз бўлган, унинг ягона айби қора танли эканида эди.
Стивен Кинг бу воқеадан илҳомланиб 1996 йилда "Яшил маскан" (The Green Mile) номли асарни ёзди. Кейинчалик асар асосида ишланган фильм дунё юзини кўрди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.