АҚШнинг Техас штатида, дастлабки маълумотларга кўра, совуқдан вафот этган боланинг оиласи судга ERCOT Техас энергетика компаниялари гуруҳи (Electric Reliability Council of Texas) ва Entergy Corporation компаниясига қарши 100 миллион долларлик даъво киритди. Бу ҳақда оиланинг адвокати Тони Бузбининг маълумотига асосланиб, «РБК» хабар берди.
Хабарда айтилишича, 11 ёшли бола 16 февраль куни электр энергияси узилиши сабабли иссиқлик ва ёруғликсиз қолган трейлерда тунаганидан кейин вафот этган. У уч ёшли укаси билан исинишга уриниб, кўрпа-тўшакка ўраниб ётган. Марҳумнинг оиласи боланинг совқотишдан вафот этганига ишонмоқда.
Боланинг онаси Жефферсон округ судига мурожаат қилди. Ҳужжатда энергетика компаниялари «даромадни инсон фаровонлигидан устун қўйиши» таъкидланади.
«Об-ҳавонинг даҳшатли прогнози ва тизим тайёр эмаслигини билганига қарамай, ERCOT ва Entergy Corporation инқирозга қарши учун ҳеч қандай эҳтиёт чораларни кўрмади», — дейилади даъвода.
21 февраль ҳолатига кўра, ноодатий совуқ об-ҳаво туфайли Техасда 30 дан ортиқ одам вафот этди. Улар орасида кўпчилик электр узилган пайтда исиниш учун машина ёки генераторлардан фойдалангани сабабли ис газидан заҳарланиб вафот этган, дейилади хабарда.
Бузбининг айтишича, ҳозирда адвокат оғир об-ҳаво шароитида яқинларини йўқотган еттита оилага вакиллик қилмоқда ва энергетика компанияларига қарши ҳали янада кўпроқ даъволар берилади.
«Кристиан (вафот этган 11 ёшли бола)нинг даъвоси биринчи бўлди ва бу фақат бошланиши, холос. Унинг даъвоси Техасни ўзгартиради. Болани худо ярлақасин», — дея сўзларини якунлади адвокат.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.