Қўшма Штатларда ноқонуний муҳожирларни кейинчалик депортация қилиш учун ҳибсга олиш учун рейдлар бошланди.
Бу ҳақда CNN телеканалида президент Дональд Трамп маъмуриятининг чегара хавфсизлиги масалалари бўйича куратори Томас Хоман маълум қилди.
"Ҳа, иммиграция ва божхона хизмати бугунги кунда қонунни жорий қилмоқда. Бу бизнинг устувор вазифамиз бўлади" - деди у.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда ўз тарафдорларига мурожаат қилиб, Мексика билан чегара орқали ноқонуний мигрантларнинг мамлакатга “киришини тўхтатишга” ваъда берган эди.
Трамп АҚШ Конгрессининг марказий залида инаугурация нутқи чоғида Мексика билан чегарадаги вазият туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилишини ва у ерга қўшин жўнатишини айтди. У, шунингдек, мексикалик наркотик картелларини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритиш ниятини билдирди ва уларга Мексика ҳудудида куч қўлланилишини истисно этмади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.