Маълум бўлум бўлишича, АҚШда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида бир миллиондан ортиқ мусулмонлар иштирок этган ва уларнинг деярли 70 фоизи демократик партия номзоди Жо Байденга овоз берган.
Америка ислом алоқалари кенгаши томонидан ўтказилган ушбу сўровнома сешанба кунги сайловларда АҚШдаги мусулмон сайловчилари сони «рекорд даражада» бўлганини кўрсатди. Унга кўра, мусулмонлар овоз берадиган 844 та сайлов участкасидан 84 фоизида ушбу сиёсий жараён бўлиб ўтган.
“Америка ислом алоқалари кенгаши сайловда қатнашган бир миллиондан ортиқ мусулмонларга миннатдорчилик билдиради. Улар ўзларининг иштироки билан рекордни янгилашди” дейди кенгашнинг ижрочи директори Ниҳад Авад.
Америка Ислом алоқалари кенгаши мазкур сўровнома мустақил автоматлаштирилган қўнғироқлар ёрдамида ўтказилганлигини маълум қилди. Унда рўйхатдан ўтган сайловчиларга иккита савол берилган: Сиз Президент сайловида овоз бердингизми?Қайси номзодга овоз бердингиз?
Мусулмонлар ушбу сайловда муҳим рол ўйнаши кутилган эди. Айниқса, кўплаб араб миллатига мансуб мусулмонлар яшайдиган Мичиган штатида уларнинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисобланган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.