Самарқандда АҚШ ҳамда дунё киносаноати марказларидан бири бўлган Голливуд типидаги кино шаҳарчаси қурилади. Бу ҳақда “Дарё“ нашри хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти Нуробод тумани Оқсой ҳудудида қурилиши режалаштирилган киношаҳарча лойиҳаси Vendo group компанияси томонидан амалга оширилади.
“Лойиҳанинг умумий ер майдони 160 гектар бўлиб, шаҳарча Cinema City Sollywood номини олади. Унда замонавий кўринишдаги 3—4 юлдузли меҳмонхоналар, ресторан ва кафелар, дам олиш ва истироҳат боғлари (бульвар, тропик), аквапарк, кинотеатр, концертлар ва конференциялар ўтказиладиган заллар барпо этилади,” — дейди лойиҳа муаллифи Ҳ.Мамасолиев.
2022 йилда тўла қувватда ишга тушириладиган ушбу лойиҳа туфайли ҳудудда 500 га яқин янги иш ўринлари очилади. Шаҳарча АҚШнинг Daha USA Group ҳамда Хитойнинг Yiwu Compass Trading компаниялари билан ҳамкорликда қурилади. Биринчи босқичда 15,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағларини киритиш режалаштирилган.
Шунингдек, шаҳарчада автомобиль ишқибозлари учун “Авторалли йўлаги”, туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар ташрифини ошириш учун Океанариум қуриш ҳам кўзда тутилган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.