АҚШда 1040,7 килоли қовоқ етиштирилди

АҚШда 1040,7 килоли қовоқ етиштирилди

АҚШда оғирлиги кичик автомобиль оғирлигидек келадиган қовоқ етиштирилди.

Коннектикут штатидаги Topsfield Fair фестивалида ғайриоддий катта қовоқ тақдим қилинди. Уни маҳаллий фуқаро Алекс Ноэль етиштирган.

Қовоқнинг оғирлиги 1040,7 кгни ташкил қилиб, Ноэль у билан маҳаллий рекордни ўрнатган ва танлов ғолиби сифатида 8,5 минг долларлик мукофотни қўлга киритган.

Барчани ҳайратга солган ушбу қовоқни тортиб кўришганидан сўнг Ноэль "Энди мен бемалол ухлайман", дея ҳазиллашди. 

Бироқ ушбу қовоқ мутлақ рекордчи ҳисобланмайди. Гиннес рекордлар китобига энг катта қовоқ сифатида Бельгияда етиштирилган 1190,4 кглик қовоқ киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!