Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Ларри Жонсон YouTubeдаги Deep Dive каналида Украина қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб кириши фонида Америка расмийлари Украина президенти Владимир Зеленскийни лавозимидан четлатиш сценарийсини кўриб чиқаётганини айтди .
Унинг сўзларига кўра, Курск вилоятидаги «муваффақиятсиз ҳужум» Киев учун ҳалокатли фиаскодир . Унинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари одамлари, техникаси, танклари ва артиллериясини йўқотган, «улар шунчаки йўқотишга қодир эмас». Жонсоннинг таъкидлашича, айб Украина раҳбарида. «Шу сабабли Ғарб Зеленскийнинг ўрнига Россия билан музокараларга очиқроқ бўладиган одамни қўйиш режаларини ишлаб чиқмоқда, деган шубҳалар бор», деди у.
Унинг фикрича, АҚШ ҳукумати Украина армиясининг ҳаракатлари можарони тинч йўл билан тугатиш имкониятларини камайтиришини тушунади. Унинг таъкидлашича, бу Ғарб ва Украина учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.