АҚШ ва Франция президентлари телефонда гаплашди

АҚШ ва Франция президентлари  телефонда гаплашди

АҚШ ва Франция президентлари Жо Байден ва Эммануэл Макрон телефонда гаплашиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Оқ уй.

Давлат раҳбарлари Африка минтақасидаги вазият, Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлик, шунингдек, Европа мудофаа тизимларининг мустаҳкамланиши ва самарадорлиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.

Қайд этилишича, Байден Римда Макрон билан шу ой охирида бўлиб ўтадиган учрашувга умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 15 сентябрда имзоланган АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўртасидаги АUKUS янги иттифоқи Вашингтон ва Париж ўртасида чуқур дипломатик инқирозни келтириб чиқарди.

Иттифоқ доирасида Австралия ядровий сув ости кемалари билан таъминланди. Ушбу келишув туфайли Австралия француз компанияси билан сув ости кемалари учун 66 миллиард долларлик шартномани бузди ва бу Парижни ғазаблантирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!