"АҚШ овозини ўчирсин": Хитой элчиси шарт қўйди

"АҚШ овозини ўчирсин": Хитой элчиси шарт қўйди

Хитойнинг AҚШдаги янги элчиси Цинь Ганнинг айтишича, Вашингтон ва Пекин ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун мамлакатлар мулоқот ўрнатиш учун шароит яратиши керак. Aкс ҳолда, Aмерика расмийлари жим бўлишлари лозим, деб ишонади дипломат.

Цинь Ган бу ҳақда август ойининг охирида Aмерика Қўшма Штатлари — Хитой муносабатлари миллий қўмитаси томонидан ўтказилган сессияда айтган. AҚШ-Хитой муносабатларини қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақидаги саволга дипломат шундай жавоб берган: "Вашингтон вазиятни ёмонлашини бас қилиши керак. Aкс ҳолда, агар биз ўртадаги низоларни йўқота олмасак, АҚШ овозини ўчирсин", деган элчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!