Вашингтон Хитой армияси билан боғлиқ хитойликларнинг визаларини бекор қилди. Шу сабабли АҚШни мингдан ортиқ хитойлик, асосан талабалар ва олимлар тарк этади.
АҚШ давлат департаментида таъкидланишича, АҚШ “Хитой коммунистик партиясининг ҳарбий устунлигини ўрнатиш ғояларини илгари сурмайдиган” хитойликлар учун очиқ.
Май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп хитойлик аспирантлар ва олимларга АҚШга киришни чеклаганди. Вашингтоннинг фикрича, улар АҚШга технологиялар ва интеллектуал мулкни ўғирлагани келади ва бу АҚШ миллий манфаатларига хавф солади.
Хитой таълим вазирлиги АҚШ ҳукуматининг бундай хатти-ҳаракатларига қатъиян қарши эканини билдирган. Пекин Вашингтонни “теран фикрлашга, жамоатчилик фикрини ҳурмат қилишга ҳамда Хитой ва Америка халқлари ўртасида ўзаро алмашинув ва ҳамфикрликни ривожлантириш учун кўпроқ иш қилишга” чақирган.
“Биз Хитой ва АҚШ ўртасидаги талабалар алмашинувини қўллаб-қувватлаймиз ва турли давлатлар, жумладан, АҚШдан Хитойга ўқишга келишни истовчиларни қутлаймиз”, дейилган Хитой таълим вазирлигида.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.