АҚШ маъмурияти ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда хизмат қилаётган исроиллик ҳарбий хизматчиларга қарши санкциялар жорий этишга тайёрланмоқда.
Исроил давлат телевиденияси КАNнинг айтишича, АҚШ маъмурияти Исроилни кўчманчиларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлигидан бир неча бор огоҳлантирган, аммо Тель-Авив маъмуриятининг жавоби адекват бўлмаган.
Хабарда, Қўшма Штатлар Ғарбий Соҳилдаги кўчманчилар зўравонлиги билан боғлиқ савол ва талабларига 60 кун ичида Исроилдан жавоб ололмаса, Исроил армияси аъзолари, жумладан, оддий аскар ва қўмондонларга қарши санкциялар жорий этиши қайд этилган.
Ушбу маълумотларга кўра, Исроил Байден маъмуриятининг таҳдидларини жиддий қабул қилмоқда ва санкциялар армия расмийлари, парламент аъзолари ва вазирларга ҳам тегишли бўлиши мумкинлигига тайёргарлик кўрмоқда.
АҚШ Давлат департаменти 1 февраль куни эълон қилган баёнотда, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги тўрт экстремистик яҳудий кўчманчига «зўравонлик ҳаракатларида қатнашгани» ва «фаластинликларни ўлдиргани» учун санкция қўйилгани айтилган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украинани душман давлат деб биладиган Россия фуқароларининг улуши 2014 йилдан буён энг паст даражага тушди. Бу ҳақда 19 май, душанба куни эълон қилинган Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ҳисоботида маълум қилинган.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.