АҚШ Корея яриморолини ядросизлантириш графигини ишлаб чиқади

АҚШ Корея яриморолини ядросизлантириш графигини ишлаб чиқади

АҚШ ҳукумати яқин орада Корея яриморолини ядросизлантириш бўйича келишувларни амалга ошириш графигини КХДРга тақдим қилмоқчи. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда, деди "daryo.uz".

Маълумотларга қараганда, график Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашувида имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича АҚШ концепциясини ўз ичига олади.

АҚШ концепциясида режалар қисқа ва лўнда тарзда баён қилиниб, ҳужжатда Шимолий Кореянинг «қай даражада содиқ бўлиши» лозимлиги аниқ белгилаб қўйилади.

Аввалроқ Трамп Корея яриморолини ядросизлантириш жараёни бошланганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, айни кунларда АҚШ ҳукумати Шимолий Корея билан музокаралар олиб боришда давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!