АҚШ Европада ўз ракеталарини жойлаштирмаслигини маълум қилди

АҚШ Европада ўз ракеталарини жойлаштирмаслигини маълум қилди

Америка Қўшма Штатлари ҳозирча Европада ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома билан тақиқланган ракеталарни жойлаштиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди.

«АҚШнинг яқин келажакда Европада ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома билан тақиқланган ракеталарни жойлаштириш режаси йўқ. Бу альянс ва Қўшма Штатлар учун глобал стратегия масаласи ҳисобланади. Биз бу борада иттифоқчилар билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз», — деди у.

Болтоннинг сўзларига кўра,айни вақтда мазкур шартномага фақатгина икки давлат алоқадор ва Россия уни бузмоқда, шартноманинг ўзи эса эскирган. Хитой, Эрон, Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Покистон мазкур шартномага алоқадор эмас.
«Бизнинг баҳолашимизга кўра, масалан Хитойдаги барча баллистик ва қанотли ракеталарнинг учдан бир қисмидан ярмигача қисми шартнома бандларини бузади. Бу ракеталар Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги иттифоқчиларимизга хавф солади», — деди Болтон.

Унинг қайд этишича, Эрондаги ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракеталар сони Хитойникдан ҳам кўпроқ.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!