АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирганига бир йил бўлди

АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирганига бир йил бўлди

Исроил ҳукуматига қарайдиган Қуддус шаҳар ҳокимлиги сешанба куни тунда қадимий шаҳар деворларини АҚШ ва Исроил байроқлари билан ёритган. Бу ҳақда Анадолу хабар бермоқда.

Бу ҳодиса АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини 2018 йил 14 майда Тел Авивдан Қуддусга кўчирилиши билан боғлиқ.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2017 йил 6 декабрда Қуддуснинг ҳар иккала ғарбий ва шарқий қисмини Исроил пойтахти деб тан олганини ва мамлакат элчихонаси Тел Авивдан Қуддусга кўчирилишини эълон қилган эди.

Мазкур қарор эълон қилинганидан буён Фаластин ҳукумати АҚШ билан ҳар қандай алоқани узган ва халқаро ҳамжамиятни бу масалага аралашишга чақириб келмоқда.

Фаластин ҳукумати икки халқаро қонун 1967-йилда Қуддусни Исроилга тегишли эмаслиги ва 1981-йилдаги Исроилни шаҳарни ўз таркибига қўшиб олганини тан олмасликка суяниб Фаластиннни ўз пойтахти деб ҳисоблайди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!