АҚШ бутун дунё бўйлаб рекорд миқдордаги визалар берди
![АҚШ бутун дунё бўйлаб рекорд миқдордаги визалар берди АҚШ бутун дунё бўйлаб рекорд миқдордаги визалар берди](/photos/news/MZdXSLW3BzIjU0B.jpeg)
Америка Қўшма Штатлари маъмурияти 2023-молия йилида деярли рекорд миқдордаги – 10 миллиондан ортиқ визалар берди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг баёнотида маълум қилинди.
Департаментнинг хабар беришича, АҚШ бизнес ва сайёҳат учун 8 миллионга яқин ташриф визаларини расмийлаштирган. Бу 2016-йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
“Давлат департаменти 600 мингдан ортиқ талаба визаси берди, бу 2017-молия йилидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Ҳиндистондаги элчихонамиз ва консулликларимиз тарих бўйича рекорд миқдордаги талаба визаларини расмийлаштирган – 140 000 дан ортиқ”, дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).