БМТ бош котиби Антониу Гутерриш иккинчи муддатга қайта сайланишга розилик берди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик брифингда маълум қилди.
Антониу Гутерриш БМТ Бош Ассамблеяси раисининг сўровига «агар ташкилот аъзоларининг хоҳиши шундай бўлса, иккинчи муддатга қайта сайланишга қарши эмасман», дея жавоб берган. Шунингдек, у хатни БМТ Хавфсизлик Кенгаши раисига ҳам юборган.
Дюжаррикнинг таъкидлашича, Антониу Гутерриш бу масалада минтақавий гуруҳ раҳбарлари ва Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан ҳам маслаҳатлашган.
Антониу Гутерриш номзоди Хавфсизлик Кенгашининг тавсиясига биноан 2016 йил 13 октябрда овоз беришларсиз БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланиб, 2017 йил 1 январдан ўз лавозимига киришган эди.
Антониу Мануэл де Оливейра Гутерриш 1949 йилда Лиссабонда таваллуд топган. У Олий техника институтида муҳандислик иши ва физикани ўрганган, 1971 йилда олий таълим муассасасини тугаллаб, катта ўқитувчи лавозимида академик карьерасини бошлаган.
Тақводор католик Гутерриш 1974 йилда социалистик партияга аъзо бўлган ва тез орада ўзини буткул сиёсатга бағишлашга қарор қилган. Социалистларнинг бош котиби лавозимида уч йил хизмат кўрсатгач, Португалия бош вазири этиб сайланган. У ҳукумат раҳбари лавозимида 2002 йилга қадар 7 йил давомида фаолият юритади.
2005 йилда португал, испан, инглиз ва француз тилларида эркин суҳбатлашувчи Гутерриш БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссари лавозимини эгаллайди.
Унинг раҳбарлик йиллари давомида Женева бош қароргоҳидаги амалдорлар сони қисқарган, шундай бўлсада, экспертларнинг таъкидлашича, агентликнинг ўз ходимларини «қайноқ» нуқталарга жўнатиб, халқаро инқирозларга ўз вақтида муносабат билдириш хусусияти яхшиланган.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.