Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди

Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари Андижондаги заправкада эркакнинг қўлига кишан тақмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат ҳақида Вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб Даракчи хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 25 январь куни соат 17:30 ларда Избоскан туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида юз берган. ИИБ ходимлари ушбу шохобчада жамоат тартибини сақлаб турган вақтида, фуқаро О.О бензин ёнилғисини навбатсиз олиш мақсадида кириб бориб, навбатда турганларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган ва фуқаролар ўртасида норозилик келтириб чиқарган.

ИИБ ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, у хизмат олиб бораётган ходимларга қасддан бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, жамоат тартибини бузган.

Ходимлар “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддасига асосан ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун жисмоний куч ишлатган. Фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етказилмаган.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро О.О автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига мунтазам равишда навбатсиз кирмоқчи бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бошқа навбатда турганларнинг ҳам ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келган.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро О.О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний кўриб чиқишлик учун судга юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!