Андижонда ука фоҳишалик билан шуғулланган опасини ўлдириб, ўз уйига кўмиб қўйди

Андижонда ука фоҳишалик билан шуғулланган опасини ўлдириб, ўз уйига кўмиб қўйди

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Умиджон Умаров опаси Шаҳнозанинг умрига зомин бўлди. Жиноят изини яшириш мақсадида онаси ва укаси иштирокида мурдани ўзлари истиқомат қилаётган хонага кўмиб юборди. 

Куни кеча   жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида ушбу масала кўриб чиқилди.

Воқеа 2018 йилнинг 2 январь куни бўлиб ўтганди. 2017 йилда турмушидан ажрашган андижонлик Шахноза Умарова тирикчилик важидан фоҳишалик билан шуғулланишни касб қилиб олди. Ахлоқсиз эркаклар билан муносабати давомида ичкилик ва тамаки чекишни ўрганди. Яна ҳам ачинарлиси, бу воқеаларнинг барчаси ўз онаси, укаси ва жиянлари билан биргаликда истиқомат қилаётган хонадонда рўй берарди.

Ўша куни уйига номаълум эркакни таклиф қилди. Бир хонада ўтириб овқатланишди. Кўнгилхушликдан сўнг эркак кетмоқчи бўлди. Шахноза «меҳмон»ни кузатиб қўйишни жияни Шерзодга буюрди. Болакай бегона тоғани кузатиб киргач, аёл уни сўроққа тутди.

— Менга қара, кўчада қўшнилар бор эканми?

— Ҳа, бор экан.

— Улар бу киши ким эди, деб сўрашгандир? Нима деб жавоб бердинг?

У кишини танимаслигимни айтдим.

Шерзоднинг ушбу жавоби аёлнинг фиғонини кўкка кўтарди. Нима учун тоғам бўлади, деб айтмадинг, дея уни қўлига илинган буюм билан урди. Капгирни олиб, белига зарб берди. Қўлига олган ўқловни орқа пешовига тиқишга уринди. Боланинг азобланишига бефарқ қараб тура олмаган аёлнинг онаси уларнинг ўртасига тушди. Ўз онасига ҳам тинчлик бермаган Шаҳноза кўчага чиқиб, сигарет ва ароқ олиб келишини буюради. 

Шу пайт хонага кириб келган укаси Умиджон вазиятни шу заҳоти тушунади. Онаси ва жиянини уйдан чиқариб юбориб, опасини дўппослай бошлади. Аслида аёлнинг таъзирини бериб қўйгиси, шу тариқа тавбасига таянтириб қўймоқчи бўлди. Бироқ, ҳаммаси ошиб кетди. Аёлнинг эгнидаги кийимини ечиб олиб, унинг оёқ-қўлини боғлаган йигит Шаҳнозанинг дуч келган жойига тепа бошлади. Оғзи-бурни қонга тўлган опасига раҳм қилиб ўтирмади. Уни шу аҳволда кўтариб, ерга ташлади. Опаси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Қотиллик жиноятини яширишга уринган йигит шу хонанинг ўзида бир метрлик чуқур ковлади. Уни кўмишга онаси ва жияни ёрдам берди. Учаласи хонани тартибга келтириб, бўлиб ўтган воқеани ҳеч кимга айтмасликка келишиб олдилар.

Ёпилган қозон маълум вақтгача ёпиқлигича қолиши мумкин эди. Бироқ, йигит тинчини йўқотди. Тушларига опаси кириб чиқадиган бўлди. Халоватидан айрилгач, оиласи билан бошқа уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Бўлиб ўтган воқеаларни турмуш ўртоғига айтиб берди. Шу тариқа кўнгли бироз бўлса-да, таскин топар, деб ўйлаган эди. Лекин аёли бу аҳволда яшаб бўлмаслигини тушунди. Ички ишлар бўлимига хабар бериб, эрининг қотиллигидан огоҳ этди.

Шу йилнинг 9 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида Умиджон Умаровнинг жиноят иши атрофлича кўриб чиқилди ва унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мудофаа вазирлиги мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қурбонига айланди (фото)

Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Буюк Британия Путинга «энг замонавий» қанотли ракеталар билан хабар юборди

Мудофаа вазири Люк Поллард СПEАР ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини «Буюк Британия Қуролли Кучлари салоҳиятида сезиларли сакраш» деб таърифлади.

Дунёнинг табиий захирлари қиймати бўйича энг бой 10 мамлакати

Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.

Филипп Киркоров қидирувга берилди

У Россия халқ артисти унвонига эга.

Гурулев АҚШни ядровий кулга айлантирмоқчи

Шундан сўнг, депутатнинг сўзларига кўра, ҳеч ким Россияга ATACMS ёки "Storm Shadow" ракеталарини отишни хоҳламайди.

Майк Тайсон жанг олдидан рақибига тарсаки туширди

Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг Арлингтон (АҚШ)даги 80 000 ўринли АТ&Т стадионида бўлиб ўтади.

Эрон етакчиси Али Хоманаий комада

Турли оммавий ахборот воситалари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий комада эканлиги ва унинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар бермоқда.

2025 йилда «Реал»ни ким бошқариши маълум бўлди

Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.

Америкалик рус аскарини қандай қилиб тўхтатишни ўйлаб топди

Остиннинг таъкидлашича, Украина армияси «бу ҳаракатларни секинлаштиришга» ёрдам берадиган қуролга муҳтож.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Россия Британиянинг “Storm Shadow” ракетасини ҳам, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив ракетасини ҳам йўқ қилди

ОАВ хабарларига кўра, чоршанба куни Украина Буюк Британиядан Россиядаги нишонларга “Storm Shadow”ни йўналтириш учун рухсат олди.

Зеленский украиналикларни ваҳима қилмасликка чақирмоқда

Украинада ваҳима тарқалди.

Украина Қуролли Кучларининг собиқ бош қўмондони: «Хуш келибсиз, Учинчи жаҳон уруши бошланди...»

Россия иттифоқчилари Украинага қарши урушда бевосита иштирок этганидан сўнг, Учинчи жаҳон уруши бошланди, деб ҳисоблайди Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний.

Россия президенти фавқулодда баёнот билан чиқди

Владимир Путин баёнотида АҚШнинг Украинага Россияга узоқ масофали қуроллар билан ҳужум қилишига рухсат берганига изоҳ берди.

Путин ҳазиллашмаяпти

Сербия президенти огоҳлантирди.

Ғарб ОАВлари Путиннинг "Орешник" ҳақидаги баёнотини учинчи жаҳон урушининг огоҳлантирувчи "ўқи" деб атади

Киевда эса Олий Раданинг йиғилиши бекор қилинди.

Хитойда 83 миллиард долларлик олтин захираси топилди

Хитойнинг Хунань вилоятида ўта йирик олтин кони топилди. Бу ҳақда вилоят геология хизмати маълум қилди.

Харрис сайловда ютқазиб қаерга кетди?

Давлат раҳбари лавозимини эгаллай олмаган АҚШ вице-президенти Камала Харрис оиласи билан Гавайи оролларига таътилга жўнаб кетди.

Украина Жаҳон банкидан деярли 5 миллиард доллар олади

Жаҳон банки Киев учун 4,8 миллиард доллар миқдоридаги навбатдаги транш ажратишни маъқуллади.

Россия яна бир даҳшатли қуролдан фойдаланди: Орешник

Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудига ATACMS ва Storm Shadow ракета зарбалари билан боғлиқ махсус мурожаатида Россия армияси Украинани энг янги ўрта масофали ракета тизимларидан бири - «Орешник» деб номланган ядросиз баллистик ракета билан урганини хабар қилди.

Зеленский: Украина бутун ҳудудини тиклаш учун кутиши мумкин

Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни Владимир Путин Кремлда қолса, Киев ўз ҳудудининг бир қисмини вақтинча Россия томонидан босиб олинишига рози бўлиши мумкинлигини айтди.

Зеленский девонида ядровий қурол ҳақида баёнот берилди

Россияни мағлуб этиш учун Киевга бугун урушнинг кейинги босқичи эмас, балки тегишли миқдорда юқори технологияли қуроллар керак, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

Макрон: Путин "ақлга қулоқ солиши," Хитой "таъсир ўтказиши" керак

Макроннинг изоҳлари Россия сўнгги ойларда бир неча бор таҳдид қилган ядровий доктринасини юмшатиш ҳақида эълон қилганидан бир неча соат ўтиб келди.

ЮНРВА бош котиби: Ғазо болалар қабристонига айланди

Ғазо болалари ўлдирилмоқда, яраланмоқда, қочишга мажбур бўлмоқда, хавфсизлик ва таълимдан маҳрум бўлмоқда.

Бахт кулиб боқди: «Хитойда жуда катта олтин кони топилди

Хитойнинг марказий қисмидаги Хунан провинциясида «ўта йирик олтин кони» топилди, дея хабар беради вилоят геология бюроси.

Россия Полшада АҚШ базаси очилганидан кейин «ядровий хавф» кучайиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Полша Россияга жавоб қайтарди.

Ангела Меркел Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш таклифини секинлаштирган

Меркел янги хотираларида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш таклифини секинлаштирганини эслатади.

Қўшма Штатлар Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзидан кечиш ниятида, - Bloomberg

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик кредитининг ярмини бекор қилишни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради Bloomberg.

Тошкентдаги “International” меҳмонхонасини эса “Smart Fast Stroy” МЧЖ 26 млн.АҚШ долларига сотиб олибди

Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили ташкил этилган бўлиб, у Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олган эди. (https://t.me/davletovuz/18544)

Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзидан кечишни режалаштиряпти – Bloomberg

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзини бекор қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Исроил қамоқхоналарида қанча фаластинлик бола бор?

Исроил қамоқхоналарида камида 270 нафар бола ушлаб турилибди. Бу ҳақда TRT нашри Фаластиннинг маҳбуслар ишлари бўйича идорасига таяниб хабар берди.

Трамп ҳукуматга қайтди. Энди муҳожирларнинг тақдири нима бўлади?

Сайланган президент Доналд Трамп миллионлаб одамларни депортация қилишни ваъда қилганидан сўнг, муҳожирлар, уларнинг иш берувчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари вазиятга тайёргарлик кўришни бошладилар.

Россия Украина ҳудудига қитъалараро баллистик ракеталарида зарба берди

Россия Украина ҳудудига қитъалараро баллистик ракеталарида зарба берди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари маълум қилди.

Анқара Вашингтонга таклиф билан чиқди

Вашингтон ҳозирча Анқаранинг таклифига жавоб бермаган.

Ким Чен Ин Путинга ўзининг энг яхши генералларидан бирини юбормоқда

Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.